Осиё Кубоги 2015: Ўзбекистон ва Хитой термаси ўртасидаги ўйинга БАА ҳакамлар бригадаси хизмат кўрсатади

Дата: 13:07, 13-01-2015.

Тошкент. 13 январ. ЎзТАГ – 2015 йилги Осиё Кубоги гуруҳ босқичи иккинчи турида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги эртага бўлиб ўтадиган учрашувга Бирлашган Араб Амирликларидан (БАА) бўлган Муҳаммад Ҳассан бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси хизмат кўрсатади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Футбол федерацияси сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, учрашув бош ҳакамига лайнсменлар Муҳаммад Юсуф Абдулла ва Ҳасан Ал Маҳрилар кўмаклашадилар.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари ўртасидаги ўйин 14 январ куни тошкент вақти билан соат 14:00да Брисбендаги “Санкорп” стадионида бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: