Осиё Кубоги 2015: Ўзбекистон ва Жанубий Корея учрашувлари статистикаси бизнинг фойдамизга эмас, лекин... ҳамма нарса бўлиши мумкин

Дата: 22:18, 19-01-2015.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон ва Жанубий Корея учрашувлари статистикаси бизнинг фойдамизга эмас, лекин ҳаммаси қайси жамоа нафақат қўпроқ ғалабани исташи, балки кўпроқ нарса қила олишига боғлиқ, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Австралиядаги 2015 йилги Осиё кубоги чоракфинал ўйинидан олдин.

Бугунда Жанубий Корея Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) рейтингида 69-ўринда, Ўзбекистон термаси эса 71-поғонада.

Ушбу терма жамоалар ўртасидаги 11 учрашувнинг 8да корейслар ғалаба қилганлар, фақат 1 ўйинда ўзбекистонликлар устун келишган. Жамоалар 2 марта дуранг ўйнаганлар. Кореяликлар 25, ўзбекистонликлар эса 12 гол урганлар. Шу билан бирга Жанубий Корея Ўзбекистон термасини 5:1 ҳисобида енгган, ўзбекистон термаснинг энг йирик ғалабаси эса атига 1:0 ҳисобида. Натижада корейслар учрашувларда 26 очко, ўзбек термаси эса 5 очко жамғарган холос.

2013 йилнинг ёзида, 2014 йилги ЖЧ саралаш турнири 4-босқичи 9 тури ўйинида Ўзбекистон Жанубий Корея билан ўйнаши керак эди. Ушбу ўйин олдидан Ўзбекистон термасининг бош мураббийси Миржалол Қосимов “футболчиларнинг жисмоний ва психологик ҳолати аъло даражада”лиги ҳақида гапирган, ва Жанубий Корея жамоаси кучли эканлиги, лекин “ҳар қандай ҳолатда биз ғалаба ҳақида ўйлаймиз”, деб қўшимча қилган эди.

Ўшанда, на Қосимов, на унинг жамоаси ҳеч нарсага эриша олмаган ва корейслар ўз майдонларида минимал 1:0 ҳисобида ғалаба қилган эдилар.

Бироқ биз учун ижобий якунланган натижалар ҳам бўлган. Хусусан, 1994 йилги Осиё ўйинларидаги яримфинал ўйинида Азамат Абдураимов тахминан 40 метрлардан гол урган, корейслар эса рақиб жамоасига деярли 90 минут хужум қилган ҳолда ҳеч нарсага эриша олмаган эдилар. Айнан ўшанда Ўзбекистон терма жамоаси энг кучли рақибини енгган ҳолда Осиё ўйинлари ғолиби бўлган эдилар.

Шу билан бирга 1998-2006 йилги ЖЧ саралаш босқичи мусобақаларидаги тўхтовсиз уч ўйиндаги мағлубиятни ҳам эслаш мумкин. Кейин 1994 йилдан бери ўзбек футболчилари 8 марта ютқазиб, 1 марта дурангга эришганини ҳам хотирлаш мумкин.

Бу жуда ёмон статистика десам, қўшиларсиз. Тўғрироғи, жуда ёмон статистика.

Бироқ, 22 январда Осиё Кубоги 2015 ўйини бўлиб ўтадиган Австралияннг Мельбурн шаҳридаги стадионда умуман бошқа-бошқа икки жамоа чиқади. Ҳар икки жамоанинг кайфияти яхши бўлади.

Корейслар ўз гуруҳларида мезбон – Австралияни ҳам енгган ҳолда максимал 9 очко тўплади.

Ўзбекистон эса Шимолий Кореяни енгди, Хитойдан енгилди ва ниҳоят, саудияликларни мағлуб этди (3:1).

Хуллас, ҳар икки жамоада имкониятлар ёмон эмас.

Саудия Арабистони устидан ғалабадан кейиноқ, Ўзбекистон термасининг бош тренери М.Қосимов бўлажак ўйин ҳақида гапира туриб “Умид қиламанки, биз ушбу ўйинда ғалаба қозона оламиз. Жаҳон чемпионати саралашида Жанубий Кореядан учралган мағлубиятни ҳали унутганимиз йўқ. Осиё Кубоги яримфиналига чиқиш учун барча нарсани қиламиз, деб ваъда бераман”, деган эди.

Агар унинг жамоаси Саудия Арабистони билан бўлган ўйиндаги каби сифатли ўйин кўрсатса – ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, қитъанинг 16-биринчилиги 9-31 январ кунлари Австралиянинг Сидней, Ньюкасл, Брисбен, Канберра ва Мельбурн шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: