Осиё Кубоги 2015: Жанубий Корея майдонга қизил либосда, Ўзбекистон оқ либосда тушади

Дата: 16:50, 20-01-2015.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – Футбол бўйича 2015 йилги Осиё Кубоги чоракфинал ўйинида Жанубий Корея майдонга қизил либосда, Ўзбекистон оқ либосда тушади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Футбол федерацияси малумотларига кўра, Жанубий Корея ўйинга расман майдон эгаси сифатида чиқади. Шу сабабли ушбу жамоа майдонга қизил либосда, Ўзбекистон термаси эса оқ либосда (асосий формаси ранги) тушади.

Режага кўра, Ўзбекистон ва Жанубий Корея термалари ўртасидаги ўйин 22 январда Мельбурндаги “Rectangular Stadium” стадионида тошкент вақти билан соат 12.30да бошланади.

Эслатиб ўтамизки, қитъанинг 16-биринчилиги 9-31 январ кунлари Австралиянинг Сидней, Ньюкасл, Брисбен, Канберра ва Мельбурн шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: