Осиё кубогида Ўзбекистон термаси мағлубиятсиз ўйинлар сериясини давом эттирди

Дата: 17:49, 12-01-2015.

Тошкент. 12 январ. ЎзТАГ – Осиё кубогида Ўзбекистон термаси декабрдаги мағлубиятсиз ўйинлар сериясини давом эттирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

2014 йил 21 декабрда ўзбек футболчилари ўртоқлик учрашуви доирасида Иордания термасини 2:1 ҳисобида, кейинчалик, биринчи ўйинда Ироқ термасини 25 декабрда 1:0 ҳисобида енгди, 28 декабрда эса 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Яъни ўтган уч учрашувда Ўзбекистон термаси 3 ўйин ўтказиб, атига битта гол ўтказди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2015 йилги Осиё кубоги гуруҳ босқичи биринчи тури доирасида 10 январда Сиднейдаги “Стэдиум Австралия” стадионида бўлиб ўтган учрашувда КХДР терма жамоасини кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Гуруҳдаги якунловчи ўйинни эса Миржалол Қосимов шогирдлари 14 ва 18 январ кунлари Хитой ва Саудия Арабистони термаси билан ўтказади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: