Осиё тараққиёт банки миссияси Ўзбекистонга ташриф буюрди

Дата: 09:55, 13-07-2015.

Тошкент. 13 июл. ЎзТАГ – Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиёда таълим ва бандликни таъминлаш бўйича уқувларни таъминлаш бўйича миссияси маслаҳатчилари Ўзбекистонга расмий ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистондаги миссиядан кўзланган мақсад – касб таълимини ривожлантириш бўйича асосий техник кўмак йўналишларини белгилаб олишдан иборат. Бу иш меҳнат бозоридаги талаб ва таклиф, катталар томонидан таълимга талаб ўртасидаги алоқаларни кучайтириш учун зарур”, – деб таъкидлади миссия раҳбари Кристина Мартинез.

Ташриф давомида Осиё тараққиёт банки вакиллари Ўзбекистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Азиз Абдуҳакимов билан музокаралар ўтказдилар.

“Вазир миссия аъзоларини вазирликнинг касб-ҳунар коллежлари ва ОТМ битирувчиларини иш билан таъминлаш масалаларидаги фаолиятининг асосий йўналишлари билан таништирди. Шунингдек, у ушбу мақсадга эришиш учун бандликни таъминлаш бўйича, жумладан, долзарб иш ўринлари базаси шакллантирилаётганлигини таъкидлади. Ишга жойлашнинг замонавий услублари ва инфраструктураси жорий этилмоқда, истиқболда ижтимоий шериклик асосида нодавлат рекрутинг агентликларини ташкил қилиш режалаштирилмоқда”, – деб таъкидлашди вазирлик матбуот хизматида.

Миссия аъзолари вазирликнинг уқувларнинг меҳнат бозори талабларига мос келишини таъминлаш масалаларидаги фаолиятини юқори баҳоладилар ва уларнинг ваколати Ўзбекистонга техник кўмак беришни ташкил қилиш бўйича конкрет таклифлар қилишга имкон беришини айтиб ўтдилар. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: