Осиё тараққиёт банки Тошкент вилоятининг сув таъминотини яхшилашга $120 млн ажратди

Дата: 14:41, 14-11-2016.

Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Тошкент вилоятининг Қибрай ва Зангиота туманларида сув таъминотини яхшилашга $120 млн ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) банк хабарига асосланган ҳолда.

Лойиҳани амалга ошириш натижасида 260 мингдан зиёд киши доимий равишда ичимлик сувидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.

Лойиҳа уй хўжаликлари ва бизнеснинг ҳаражатларини қисқартириб, ҳаёт даражаси ошишига хизмат қилади.

Лойиҳада сув таъминоти тармоқларини модернизация қилишдан ташқари кўрсатилган туманларда бошқарув тизимини яхшилаш ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон 1995 йилдан бери ОТБга аъзодир. Ўтган вақт давомида мамлакат банкдан кредитлар тарзида $5,1 млрд ва техник кўмак грантлари шаклида $64,9 млн олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: