Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон ЯИМ ўсишини 6,8% даражада прогноз қилди

Дата: 17:01, 28-09-2017.

Тошкент. 28 сентябр. ЎзТАГ – Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон ЯИМнинг ўсишини 6,8% даражасида прогноз қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банкнинг “Осиё тараққиётининг янгиланган таҳлили 2017” мақоласида айтилишича, бу ўтган прогноздан 0,2 фоиз пунктига пастдир.

Шу билан бирга, ОТБ ўзининг 2018 йилги прогнозини яхшилади: агар банк олдин 7,1% ўсишни тахмин қилган бўлса, энди бу кўрсаткич 7,3% тенг.

Банк мутахассислари Ўзбекистон ЯИМ ўсиши анча кучсиз бўлишини таъкидладилар. Чунки иқтисодиёт сўм девальвацияси ва валюта сиёсати либерализациясига мослашмоқда.

ОТБ экспертлари бу ҳолат 2018 йилда иқтисодиёт ўсишига олиб келишини қўшиб ўтдилар. Шу билан бирга ОТБ Ўзбекистонда 2017 инфляция даражаси бўйича башоратини ҳам 9,5%дан 11%гача, 2018 йилга 10%дан 12% гача оширди.

Банк 2017 ва 2018 йилларда нархларнинг ўсиши миллий валюта курсининг девальвацияси билан боғлиқлигини кўрсатиб ўтди. ОТБ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий операциялар сальдоси 2017 йилда ЯИМнинг 0,1%, (банкнинг апрел прогнози ЯИМнинг 0,2%дан) ва 2018 йилда 0,5% ташкил этади (0,4%).

Ҳисоботда Ўзбекистоннинг давлат қарзи ЯИМнинг 15,1% ташкил қилиши кўрсатиб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: