Осиё Тараққиёт банки Ўзбекистонга Тахиятош ИЭСни модернизация қилишга кредит ажратади

Дата: 14:15, 16-07-2014.

Тошкент. 16 июл. ЎзТАГ – Осиё Тараққиёт банки Ўзбекистонга Қорақалпоғистондаги Тахиятош ИЭСни модернизация қилишга $300 млн миқдорда кредит ажратади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлги (ЎзТАГ).
“Лойиҳа доирасида ҳар бирининг қуввати 280 мегаваттдан иборат бўлган иккита газбуғ қурилмаси барпо этилади. Учта эски энергоблок эксплуатациядан чиқарилади, яна иккитаси эса заҳирага ўтказилади. Лойиҳага Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва “Ўзбекэнерго” ДАКлари молиявий кўмак кўрсатадилар. Улар ушбу лойиҳани амалга ошириш учун навбати билан $270 млн ва $130 млндан маблағ ажратадилар. 2020 йилга бориб тугалланиши кўзда тутилаётган лойиҳанинг умумий қиймати $700 млн атрофидани ташкил қилади”, – деб қайд этилади Осиё тараққиёт банки хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: