Осиё ўйинлари: Антон Фокин Ўзбекистонга тўртинчи “кумуш” медални келтирди

Дата: 10:59, 26-09-2014.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистонлик гимнастикачи Антон Фокин XVII Осиё ўйинларидаги брус машқларида кумуш медални қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Спортчимиз 15,475 балл жамғарган ҳолда саккиз мамлакат гимнастикачилари орасида иккинчи ўринни эггалади. Эндиликда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида жами тўртта кумуш ва еттита бронза медал бор”, – деб таъкидлашди Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: