Осиё ўйинлари: бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон термаси “олтин” медални қўлга киритди

Дата: 11:26, 02-10-2014.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ - Инчхондаги Осиё ўйинларида бадиий гимнастика бўйича жамоавий мусобақалар бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон шарафини ушбу мусобақаларда Анастасия Сердюкова, Жамила Раҳматова, Валерия Давидова ва Равиля Фархутдиновалар ҳимоя қилдилар. Ўзбекистонлик гимнастикачи қизлар олтин медалларни қўлга киритган ҳолда Жанубий Корея, Тайпей, Хитой, Япония, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан келган рақибаларини ортда қолдирдилар”, - деб таъкидлашди Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 19 сентябрдан 4 октябрга қадар Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида XVII Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистондан спортнинг 32 тури бўйича 296 спортчи иштирок этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: