Осиё ўйинлари: дзюдо бўйича Ўзбекистон эркаклар термаси жамоавий мусобақалар совриндори бўлди

Дата: 12:22, 24-09-2014.

Тошкент. 24 сентябр. ЎзТАГ – Инчхондаги (Жанубий Корея) XVII ёзги Осиё ўйинларида дзюдо бўйича жамоавий мусобақалар бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Жамоавий мусобақаларда Ўзбекистон шарафини Сарвар Шомуродов, Яхё Имомов, Наврўз Жўрақобилов, Сойиб Қурбонов, Дилшод Чориев, Ришод Собиров ва Абдулла Тангриевлар ҳимоя қилдилар. Саралаш турида ўзбекистонликлар Япония термасини 3:2 ҳисобида енгишди, лекин ярим финалда Қозоғистон термасига бас кела олмадилар. Учинчи ўрин учун курашда Ўзбекистон термаси Эрон жамоасини 4:1 ҳисобида енгди ва бронза медални қўлга киритди”, – деб таъкидлашди Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.

Ўзбек дзюдочилари жами бир кумуш ва тўртта олтин медалларни қўлга киритдилар.

Эслатиб ўтамизки, 19 сентябрдан 4 октябрга қадар Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида XVII Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистондан спортнинг 32 тури бўйича 296 спортчи иштирок этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: