Осиё ўйинлари: футбол бўйича Ўзбекистон термаси 1/8 финалда Саудия Арабистонига ютқазиб қўйди

Дата: 12:28, 29-09-2014.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон термаси Инчхондаги Осиё ўйинларидаги чиқишларини якунлади, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“1/8 финалда жамоамиз Саудия Арабистонига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ўйин тақдирини Саудия Арабистони ўйинчиси Ал Биши томонидан қўшиб берилган вақтнинг 4 дақиқасида киритилган гол ҳал қилди”, – деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Турнирнинг чорак финалида Саудия Арабистони термаси Ироқ термасига қарши ўйнайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: