Осиё ўйинлари: футбол бўйича Ўзбекистон термаси 1/8 финалга чиқди

Дата: 13:00, 23-09-2014.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилги Осиё ўйинларининг футбол турнири гуруҳ босқичи учинчи турида Ўзбекистон термаси Афғонистонни йирик ҳисобда енгди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Футболчиларимиз Афғонистон терма жамоаси дарвозасига жавобсиз бешта тўп йўллаб 5:0 ҳисобида зафар қучдилар. Шу тариқа, Миржалол Қосимов бошчилигидаги терма жамоамиз гуруҳ босқичида 7 очко жамғариб, биринчи ўринни эгаллади ва айни пайтда кучли рақиб бўлган Жанубий Корея термасига қарши ўйнамайдиган бўлди. Энди терма жамоамиз 26 сентябр куни ўтказиладиган 1/8 финал босқичида Саудия Арабистони терма жамоаси билан куч синашади”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 19 сентябрдан 4 октябрга қадар Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида XVII Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистонда спортнинг 32 тури бўйича 296 спортчи иштирок этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: