Осиё ўйинлари: футбол бўйича Ўзбекистон термаси Бангладеш термасини енгди

Дата: 12:37, 19-09-2014.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси (U-23) Инчхондаги (Жанубий Корея) 2014 йилги Осиё ўйинларининг гуруҳ босқичи иккинчи турида ишончли ғалаба қозонди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бангладеш термасига қарши ўйинда Ўзбекистон футболчилари рақиб дарвозасига 3та жавобсиз тўп киритдилар ва турнирдаги илк очколарини ишлаб олдилар. Биринчи ҳар икки голга Воҳид Шодиев муаллифлик қилди. 32-дақиқада Сардор Рашидов учинчи голни киритди. Ушбу ғалабадан кейин Миржалол Қосимов шогирдлари гуруҳдаги сўнгги тур ўйини олдидан ўз ҳисобидаги очколари сонини 4тага етказиб Гонконгдан тўплар нисбати бўйича илгарилаган ҳолда гуруҳда биринчи ўринга кўтарилдилар. Биринчи турда Ўзбекистон билан дуранг ўйнаган гонконгликлар иккинчи турда Афғонистонни 2:1 ҳисобида енгди”, - деб таъкидлашди мамлакат Футбол федерацияси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, гуруҳ босқичининг 22 сентябрда бўлиб ўтадиган сўнгги турида Ўзбекистон Афғонистон термасига қарши, Гонконг эса Бангладешга қарши ўйнайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: