Осиё ўйинлари: Ихтиёр Наврўзов бронза медални қўлга киритди

Дата: 12:27, 29-09-2014.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамаоси аъзоси Ихтиёр Наврўзов жамоа ҳисобига яна битта бронза медални олиб келди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистонлик курашчи 65 кггача бўлган вазн тоифасида Япония вакили Томотсугу Ишидани енгди. Бронза медал Наврўзовга ҳакамлар қарори билан берилди. Чунки кураш 5:5 ҳисобида якунланди», – деб таъкидлашди Спорт кураши ассоциацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: