Осиё ўйинлари: икки ўзбек боксчиси бронза медалларни қўлга киритдилар, яна икки боксчи финалга чиқди

Дата: 17:58, 02-10-2014.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ – Бугун Инчхонда бокс спорти бўйича яримфинал жанглари бўлиб ўтди. Уларда қатнашган тўрт ўзбек боксчисидан иккитаси бронза медалларни қўлга киритдилар, яна икки боксчи XVII Осиё ўйинлари финалига чиқди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Бокс федерацияси маълумотларига кўра, 81 кггача бўлган вазн тоифасида қатнашган Ойбек Мамазулунов кореялик боксчи Хаенгк Кимга ютқазди (0:3), Мирзоҳиджон Абдуллаев эса (91 кгнан юқори) ўта қийин кечган жангда эронлик Жасем Делаварийга енгилди (1:2). Ҳар икки спортчи бронза медали совриндорлари бўлдилар.

“(…) 52 кггача бўлган Шаҳобиддин Зоиров 3:0 ҳисоби билан покистонлик Муҳаммад Васемни енгди, Исроил Мадримов (69 кггача вазнда) таиландлик Апичет Саенситни 3:0 ҳисобида енгган ҳолда осиё ўйинлари финалига чиқдилар”, - деб таъкидлашди Бокс федерацияси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 19 сентябрдан 4 октябрга қадар Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида XVII Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистондан спортнинг 32 тури бўйича 296 спортчи иштирок этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: