Осиё ўйинлари: Инчхонда Ўзбекистон байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди

Дата: 16:09, 19-09-2014.

Тошкент. 19 сентябр. ЎзТАГ – Инчхондаги (Жанубий Корея) XVII Осиё ўйинларида Ўзбекистон байроғини кўтариш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Маросимда Ўзбекистон спорт делегацияси, мусобақа ташкилий қўмитаси вакиллари ва олимпиа қишлоғи раҳбарияти қатнашди. Олимпиа қишлоғи мэри Элиса Ли ўзбек спортчиларига табрик сўзи билан мурожаат қилди ва уларга муваффақиятли чиқишлар тилади”, – деб таъкидлашди Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, XVII Осиё ўинларида Ўзбекистон шарафини спортнинг 32 турида иштирок этаётган 296 спортчи ҳимоя қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: