Осиё ўйинлари: курашчи Рустам Ассакалов “олтин” медал ютиб олди

Дата: 11:27, 02-10-2014.

Тошкент. 2 октябр. ЎзТАГ - Ўзбекистонлик грек-рим кураши устаси Рустам Ассакалов Инчхондаги Осиё ўйинларининг олтин медалини ютиб олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“85 кггача бўлган вазн тоифасида ўзбекистонлик курашчи финал баҳсида жанубий кореялик Ли Си-Еолни 8:0 ҳисобида енгди. Бунга қадар ҳамюртимиз қозоғистонлик Нурсултон Турсунов ва хитойлик курашчи Пинг Фейларнинг қаршилигини енгиб ўтган эди”, - деб таъкидлашди Спорт кураши ассоциацияси матбуот хизматида.

Ушбу олтин медал Ўзбекистон курашчилари томонидан Инчхондаги Осиё ўйинларидаги учинчи олий тоифадаги медал бўлди.

Эслатиб ўтамизки, 19 сентябрдан 4 октябрга қадар Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида XVII Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистондан спортнинг 32 тури бўйича 296 спортчи иштирок этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: