Осиё ўйинлари: Мираброр Усмонов Осиё Олимпиа кенгашининг олтин медали билан мукофотланди

Дата: 12:31, 22-09-2014.

Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий Олимпиа қўмитаси президенти Мираброр Усмонов Осиё Олимпиа кенгашининг олтин медали билан мукофотланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мукофотлаш маросими Осиё Олимпиа кенгашининг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтган 33-Бош ассамблеяси доирасида бўлиб ўтди. Осиё спортини ривожланитиришдаги буюк хизматлари учун мукофотни Мираброр Усмоновга Халқаро Олимпиа қўмитаси президенти Томас Бах ва Олимпиа кенгаши президенти Аҳмад Ал Сабах топширди”, - деб таъкидлашди Миллий Олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: