Осиё ўйинлари: теннис бўйича Ўзбекистон термаси “бронза”ни қўлга киритди

Дата: 12:23, 24-09-2014.

Тошкент. 24 сентябр. ЎзТАГ – Инчхондаги (Жанубий Корея) XVII ёзги Осиё ўйинларида теннис мусобақалари давом этмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Теннис бўйича Ўзбекистон термаси ярим финалда Қозоғистон жамоаси билан учрашди. Биринчи учрашувда Фаррух Дўстов Александр Недовесовга қийинчилик билан ютқазди – 6:3, 6:4. Ўзбекистоннининг биринчи ракеткаси Денис Истомин уч сетдан иборат баҳсда Михаил Кукушкиннинг қаршилигини 4:6, 6:3, 6:4 ҳисобларида енгди. Ҳал қилувчи учрашувда Дустов ва Истомин жуфтлиги Голубев ва Недовесов жуфтлигига 6:7 (4:7), 7:5, 6:4 ҳисобларида ўйинни бой берди ва бронза медални олди”, – деб таъкидлашди Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 19 сентябрдан 4 октябрга қадар Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида XVII Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистондан спортнинг 32 тури бўйича 296 спортчи иштирок этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: