Осиё ўйинлари: ўзбек дзюдочилари яна уч медални қўлга киритдилар

Дата: 12:56, 23-09-2014.

Тошкент. 23 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбек дзюдочилари Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида ўтказилаётган XVII ёзги Осиё ўйинларида яна уч медални қўлга киритдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Дилшод Чориев 90 кггача бўлган вазн тоифасида Иордания вакили Иброҳим Халафу, Қозоғистонлик Темур Булат ва Монголиялик курашчи Отконбатаар Лхагвасуренларни бирин-кетин енгди. Финалда спортчимиз Япониялик дзюдочи Юе Ешидага енгилган ҳолда Осиё ўйинларининг кумуш медали совриндори бўлди. Яна икки ўзбек дзюдочиси – 100 кггача вазн тоифасида қатнашган Рамзиддин Саидов ва 100 кгдан ошиқ вазн тоифасида қатнашган Абдулла Тангриевлар бронза медалларни ишлаб олдилар”, – деб таъкидлашди Миллий олимпиа қўймитаси матбуот хизматида.

Эндиликда Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида бешта соврин: битта кумуш ва учта бронза медал мавжуд.

Эслатиб ўтамизки, 19 сентябрдан 4 октябрга қадар Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида XVII Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистондан спортнинг 32 тури бўйича 296 спортчи иштирок этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: