Осиё ўйинлари: ўзбек гимнастикачилари иккита кумуш медалларни қўлга киритдилар

Дата: 14:41, 25-09-2014.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон термасининг XVII ёзги Осиё ўйинларидаги медаллари сони яна иккитага кўпайди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“39-ёшли Оксана Чусовитина таяниб сакраш мусобақасида шоҳсупанинг иккинчи поғонасини эгаллади. Яна бир спорт гимнастикачимиз – Абдулла Азимов ҳам отда машқларда кумуш медални қўлга киритди. Терма жамоамиз ҳисобида жами учта кумуш ва еттита бронза медаллар бор”, – деб таъкидлашди Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.

Эслатиб ўтамизки, 19 сентябрдан 4 октябрга қадар Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида XVII ёзги Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистондан спортнинг 32 тури бўйича 296 спортчи иштирок этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: