Осиё ўйинлари: ўзбек оғир атлетикачиси Сардорбек Дўсмуротов “бронза” медални қўлга киритди

Дата: 17:40, 26-09-2014.

Тошкент. 26 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбек оғир атлетикачиси Сардорбек Дўсмуротов Инчхондаги (Жанубий Корея) XVII ёзги Осиё ўйинларида “бронза” медални қўлга киритди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ)

“105 кг гача бўлган вазн тоифасида С.Дўсмуротов 391 кглик ялпи натижа кўрсатди. У даст кўтаришда 170 кг ва силтаб кўтаришда 221 кг оғирликни олди. Ушбу “бронза” ўзбекистонлик оғир алетикачилар учун учинчи бўлди”, – деб таъкидлашди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизматида.

Ҳозирда ўзбекистонлик спортчиларда жами 4 кумуш ва 8 бронза медал бор.

Эслатиб ўтамизки, 19 сентябрдан 4 октябрга қадар Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида XVII Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистондан спортнинг 32 тури бўйича 296 спортчи иштирок этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: