Осиё ўйинлари: Ўзбекистон биринчи олтин медални қўлга киритди

Дата: 12:26, 29-09-2014.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Бекзод Абдураҳмонов XVII Осиё ўйинлари чемпиони бўлди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“70 кггача бўлган вазн тоифасида ўзбекистонлик курашчи олтин медал учун бўлган баҳсда жанубий кореялик кучли рақиби Манони 3:1 ҳисобида енгди. Бронза медал эса япон курашчиси Кодзима Такафумига насиб қилди. У хитойлик рақиби Хайвей Линнинг қаршилигини енгди (3:0)”, – деб таъкидлашди Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: