Осиё ўйинлари: Ўзбекистон ҳисобида ҳозирча икки “бронза” бор
Тошкент. 22 сентябр. ЎзТАГ – Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтаётган XVII ёзги Осиё ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон термасида ҳозирча икки “бронза” медал бор, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон термаси ҳозирча икки бронза медални ишлаб олди. Биринчи совринни терма жамоага оғир атлетикачи қизимиз Маҳлиё Тоғаева 48 кггача бўлган вазн тоифасида 187 кг натижа билан келтирди. Иккинчи “бронза”ни дзюдочи Мирзоҳид Фармонов 66 кггача бўлган вазн тоифасида олди”, – деб таъкидлашди Миллий Олимпиа қўмитаси матбуот хизматида.