Осиё ўзбек пахтасининг асосий истеъмолчисига айланди
Тошкент. 14 октябр. ЎзТАГ – Осиё ўзбек пахтасининг асосий истеъмолчисига айланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу фактни Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев шу кунларда Тошкентда бўлиб ўтаётган X Ўзбек халқаро пахта ва текстиль ярмаркасидаги маърузасида баён қилди.
Унинг сўзларига кўра, бугунда ўзбек пахтасининг асосий истеъмолчилари Хитой, Бангладеш, Туркия, Россия, Сингапур, Корея Республикаси ва бошқа қатор Жанубий-Шарқий ва Жанубий Осиё мамлакатларидир.
“Ўзбекистон экспорт сиёсатининг ўзига хос жиҳати барча харидорларга бирдай ёндашув, контрактация ва етказиб бериш шартлари бўйича у ёки бу чекловларнинг йўқлиги, шунингдек, оптимал баҳолаш тизимидир”, - деб таъкидлади ҳукумат раҳбари.
Ш.Мирзиёев бугунда Ўзбекистон пахта ва текстиль саноати маҳсулотларини дунёнинг 50 ошиқ мамлакатларига етказиб бераётганлигига эътибор қаратди. Ўтган йили эса текстиль экспорти ўсиши ўртача 20% ташкил этиб, $1 млрдга етган.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон пахта толаси ишлаб чиқариш бўйича дунёда 6 ва уни экспорт қилиш бўйича 5 ўринни эгаллайди.
Илгари ЎзТАГ Ўзбекистон 2016 йилда ички пахта ишлаб чиқариш ҳажмини 60% қадар етказишни режалаштирганлиги ҳақида хабар қилган эди.


