Остонада Оқтўба вилоятида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар хотирасига 52 дарахт экилди

Дата: 11:43, 23-05-2018.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Остонада Оқтўба вилоятида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар хотирасига 52 дарахт экилди, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“2018-йил 19-май куни Остона шаҳрининг Ботаника боғида Актобе вилоятида январ ойида бўлиб ўтган фожиали йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларанинг хотирасига 52 та дарахт экилди”, - дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси маълумотига кўра, тадбирда Остона шаҳар ҳокимлиги, бизнес ва медиа жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

“Иштирокчилар томонидан қайд этилганидек, қозоғистонликлар Ўзбекистоннинг 52 нафар фуқароси ҳалок бўлган фожиали ҳодисани унутмадилар ва бугунги тадбир қурбон бўлганлар хотирасига алоҳида ҳурмат белгиси бўлиб, уларнинг оилаларига ҳамдардлик ҳиссиётларини намойиш этади”, - деб хулоса қилинади хабарга.

Сурат манбаи: https://www.zakon.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: