Ҳотамжон Кетмонов Ўзбекистонни ривожланган демократик давлатлар қаторига киритишни таъминлашга ваъда берди

Дата: 07:40, 10-11-2016.

Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов Ўзбекистонни ривожланган демократик давлатлар қаторига киритишни таъминлашга ваъда берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Партия матбуот хизмати маълумотларига кўра, Кетмонов ўзининг сайловолди дастурида миллий манфаатларга содиқлик, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, Ватанимиз тинчлигини таъминлаш ва халқимиз фаровонлигини юксалтириш, фуқаролар ва миллатлараро ҳамжиҳатлик, ижтимоий барқарорликни сақлаш орқали Ўзбекистоннинг бош стратегик мақсади – ривожланган демократик давлатлар қаторига қўшилиш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашга қаратилган эзгу мақсадлар мужассамлигини қайд этди. 

Маълумот ўрнида, шу ваъда Кетмонов 8 ноябр куни Қорақалпоғистон Республикаси сайловчилари билан учрашувида берилган. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: