ОТБ 2015 йилда Ўзбекистон ЯИМ прогнозини 7 фоизга қадар пасайтирди
Тошкент. 26 март. ЎзТАГ – Осиё тараққиёт банки (ОТБ) 2015 йилда Ўзбекистон ЯИМ прогнозини 2014 йил сентябрдаги 7,1 фоизга қарши ўлароқ 7 фоизга қадар пасайтирди. Бу ҳақида ОТБнинг “Осиё ривожланишига доир янгиланган таҳлил” номли маърузасида маълум қилинди.
Ҳисоботга кўра, 2016 йилда Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиши 7,2% ташкил қилади.
Банк экспертлари фикрига кўра, 2015-2016 йилларда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши унинг асосий савдо ҳамкорлари, хусусан, Россиядаги вазиятга боғлиқ бўлади. 2016 йилда банк ташқи талабнинг тикланишини кутмоқда.
2015-и ва 2016 йилларда Ўзбекистон инфляция даражаси прогнози навбати билан 9,5% (илгари - 10%) ва 10% ташкил қилади. Ўзбекистонда жорий операциялар ҳисоби сальдоси жорий йилда ЯИМнинг 0,9% пасаяди (2,8%), лекин 2016 йилда 1,1% ошади.
Илгари Ўзбекистон ҳукумати 2015 йилда мамлакат ЯИМ 2014 йилдаги 8,1% қарши ўлароқ 8% даражасида ўсишини тахмин қилган эди.