ОТБ лойиҳаси Ўзбекистонда бизнес жараёнлар реинжинирингига ёрдам беради

Дата: 21:51, 22-02-2016.

Тошкент. 22 феврал. ЎзТАГ – Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда “Самарали давлат бошқаруви учун электрон ҳукумат” техник кўмак лойиҳасини амалга оширмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Лойиҳа доирасида Тошкентда ишчи гуруҳининг илк йиғилиши ўтказилди. Тадбир Ахборот технологиялари вазирлиги ҳузуридаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилди.

ОТБ лойиҳасининг асосий мақсади бизнес жараёнлар реинжинирингини ўтказиш ва бизнес ва мулкни рўйхатга олиш, давлат харидлари соҳаларида интерактив онлайн хизматлар яратишдан иборат.

Учрашувдаги таъкидлангани каби, лойиҳа муваффақиятининг муҳим томонларидан бири – унга жалб этилган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ишчи режалар ва устиворликларни уйғунлаштиришдан иборат.

Эслатиб ўтамизки, ОТБ юқоридаги лойиҳаси томонлар ўртасидаги 2014 йилдаги келишувга мувофиқ амалга оширилмоқда. Лойиҳа 2017 йил охирига қадар давом этади. Унинг бюджети $1,5 млнга тенг.

Янгилик билан ўртоқлашиш: