ОТБ президенти март бошида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда

Дата: 18:52, 14-02-2017.

Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Такехико Накао март бошида Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида ЎзТАГга банкнинг Тошкентдаги ваколатхонасида маълум қилишди.

Бу маълумот парламент юқори палатаси матбуот хизматида ҳам тасдиқланди.

Бундан олдинроқ ташрифни тайёрлаш масалалари Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафаевва ОТБ Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича департаменти директори Хонг Вей томонидан ҳам муҳокама қилинди.

Содиқ Сафаев ва Хонг Вейлар Ўзбекистон ва ОТБ ҳамкорлигининг устувор йўналишлари бўйича фикр алмашдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: