ОТБ вице-президенти Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари билан учрашди

Дата: 12:41, 04-03-2014.

Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – Осиё Тараққиёт банки вице-президенти Жанг Венцай Тошкентга ташриф буюриб, бу ерда Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири, ОТБ Ўзбекистондан бошқварувчиси Рустам Азимов билан учрашди, дея хабар бермоқда Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Томонлар иккитомонлама муносабатларга оид масалаларни муҳокама этишди, дейилади ОТБ сайтида. Бундан ташқари, Жанг Венцай ОТБ молияси ҳисобига амалга оширилаётган қатор лойиҳаларга ташриф буюрди.
ОТБ Ўзбекистон бўйича 2012-2016 йилларга оид ҳамкорлик стратегияси Ўзбекистоннинг 2012-2015 йилларга мўлжалланган Аҳоли фаровонлигини ошириш стратегиясини қўллаб-қувватлайди. Банк фаолиятиинг асосий йўналишлари – транспорт ва коммуникация тармоқларига йўналтирилган инфраструктурани ривожлантириш, энергетика, сув ресурслари ва сув билан таъминлаш, муниципал инфраструктура ва хизматларнинг бошқа турлари, молия хизматларидан фойдаланишни кенгайтириш кабилардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: