ОТБ: Ўзбекистон ЯИМ 2014 йилда 8% ўсади

Дата: 12:05, 02-04-2014.

Тошкент. 2 апрель. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 8% ва 2015 йилда 7,8% ташкил қилади, дея хабар беради УзДейли.уз Осиё тараққиёт банки томонидан тайёрланган “Осиё ривожланиши таҳлили” маърузасига асосланган ҳолда
Илгари ОТБ 2014 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8% ўсишини башорат қилган эди. Мамлакатдаги инфляция миқдори жорий йилда 11% даражада, 2015 йилда эса 10% даражада бўлиши башорат қилинган.
2013 йилинг октябрида банк жорий операциялар сальдоси 3,2% ташкил этишини тахмин қилган эди.
“Осиё ривожланиши таҳлили” ва “Янгиланган Осиё ривожланиши таҳлили” – ОТБ энг асосий иқтисодий нашрлари бўлиб, уларда Осиё ва Тинч океани ҳудуди мамлакатлари иқтисодиётлари ҳолати таҳлил қилинади. Ҳисоботлар навбати билан апрел ва октябрь ойларида чоп этилади.
Штаб-квартираси Манила шаҳрида бўлган ОТБ ҳаракатлари Осиё ва Тинч океани ҳудудида камбағаллик даражасини иқтисодий ўсиш, экологик барқарор ўсиш ва ҳудудий интеграция ҳисобига қисқартиришга қаратилган. Банк 1966 йилда тузилган. 67 давлат унинг таъсисчиларидир, булардан 44 таси ушбу ҳудуднинг ўзида жойлашган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: