ОТБ Ўзбекистонда кичик бизнесни ривожлантиришга $100 млн ажратади

Дата: 17:49, 01-07-2016.

Тошкент. 1 июл. ЎзТАГ – Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистонда кичик бизнесни молиялаштириш учун $100 млн ажратилишини маъқуллади. Бу ҳақида банк матбуот хизмати хабар берди.

Кичик бизнесга кредитлар тўрт молиявий институт: “Davr Bank”, “Hamkorbank” банклари, “Ипак йўли” банки ва “Uzbek Leasing International АО” лизинг компанияси орқали тақдим этилади.

Таъкидланишича, барча танлаб олинган молия муассасалари барқарор молиявий кўрсаткич ва қишлоқ жойларда кичик бизнес, аёл тадбиркорларга хизмат кўрсатиш бўйича етарлича тажрибага эга.

ОТБ Марказий ва Ғарбий Осиё молиявий сектори мутахассиси Алия Мухамедяровага кўра, Ўзбекистон ЯИМ 50% ортиғи, бандликнинг 80% зиёди кичик бизнесга ҳиссасига тўғри келади. Лекин улар, айниқса, қишлоқ жойларда молия ресурсларидан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келадилар.

“Заём кичик бизнес субъектларига айланма капитал ва асосий воситаларга инвестициялар учун кредитлар тақдим этиш имконини беради. Субзаёмнинг максимал миқдори $300 мингдан иборат”, - деб қўшимча қилди у.

Заёмнинг берилиши кичик бизнес ва тадбиркорларнинг кредит ва лизингга бўлган ошиб бораётган талабини қондиришга имкон беради. Маблағлар бозор молия ставкаларида тақдим этилади. Кредитлар қамровини кенгайтириш мақсадида Субзаёмнинг максимал миқдори $300 минг қилиб белгиланган.

Бундан ташқари, гендер ва географик қамровни таъминлаш мақсадларида кредитларнинг камида 60% пойтахтдан ташқаридаги, 20% эса эгаси аёллар бўлган кичик бизнесга берилади.

$500 минглик техник кўмаклашув гранти Люксембург ҳукумати томонидан тақдим этилиб, ОТБ томонидан тақсимланади. Техник кўмаклашув иштирокчи муассасаларнинг сиёсат ва тартибларини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Шунингдек, техник кўмак доирасида кичик бизнес субъатлари учун интенсив молиявий саводхонлик дастурлари амалга оширилади.

Лойиҳанинг амалга оширилиш муддати 5 йил бўлиб, 2021 йил декабрида якунланиши кўзда тутилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: