ОТБ Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликни ривожлантириш учун $154 ажратади
Тошкент. 29 ноябр. ЎзТАГ – 28 ноябрда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва Қорақолпоғистон Республикасида мева-сабзавотчиликда ишлаб чиқариш-сотиш бўғинини ривожлантириш учун $154 млн миқдорида кредит ажратишни маъқуллади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) банк сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.
“ОТБ кўмаги мева-сабзавотчилик билан шуғулланувчи фермерлар ва корхоналарнинг мева-сабзавотчиликда ишлаб чиқариш-сотиш бўғинини ривожлантириш учун узоқ муддатли молиялашдан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради”, - деб иқтибос келтиради банк матбуот хизмати банк Марказий ва Ғарбий Осиё минтақавий бўлими катта иқтисодчиси Буи Минх Жиапдан.
“Ўзбекистон ҳукумати ОТБ олинган маблағларни мева-сабзавотчилик билан шуғулланувчи фермерлар ва корхоналарга субкредитлар сифатида бериши кутилмоқда. Ушбу маблағлар мева-сабзавотчилик соҳасидаги фаолиятни ривожлантириш, жумладан, кўчатлар сотиб олиш, мева-сабзавотларни қайта ишлаш ва сақлаш учун ускуналар ва техникалар сотиб олиш кабиларга ишлатилиши мумкин.
Лойиҳада “Асака” банк, “Давр-банк”, “Hamkorbank”, “Ипак Йўли” банк, “Ипотека-банк”, Ўзбекистон Республикаси ТИФМБ, “Туронбанк” ва “Ўзсаноатқурилишбанк” иштирок этади.
Шунингдек, кредитлар фермер ва корхоналарга бизнес режалаштириш уқувларни, агротехник чораларни такомиллаштириш кабиларда ҳам кўмак бериши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодининг муҳим бўғини ҳисобланади. Унда аҳолининг 32% банд. Шунингдек, у мамлакат аҳолисининг 49% истиқомат қилувчи қишлоқдаги асосий даромад манбаидир.
Ўзбекистон ОТБ аъзо бўлган 1995 йилдан бери ташкилотдан $5,1 млрд кредитлар ва $64,9 млнлик техник кўмак грантлари олган.