ОТБ Ўзбекистонда ЯИМнинг минтақадаги энг юқори ўсишини прогноз қилмоқда
Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – ОТБ Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) минтақадаги энг юқори ўсишини прогноз қилмоқда. Унга кўра, 2017 йилда ўсиш 7%, 2018 йилда 7,3% ташкил этади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) банк маълумотига асосланган ҳолда.
Ушбу маълумотлар ОТБнинг “Осиё ривожланиш прогнози-2017” маърузасида келтирилади.
Янги тадқиқот натижаларига кўра, ЯИМ ўсиш суръатлари бўйича Ўзбекистонга энг яқин кўрсаткич Туркманистонда бўлиб, у навбати билан 6,5% ва 7% тенг.
Улардан кейинги ўринларда Тожикистон (4,8% ва 5,5%), Грузия (3,8% ва 4,5%), Қирғизистон (3% ва 3,5%), Арманистон (2,2% и 2,5%), Қозоғистон (2,4% ва 2,2%) ва Озарбайжон (-1,1% ва 1,2%) боришмоқда.
ОТМ минтақа бўйича ЯИМнинг 2017 йилда ўртача 3,1%, 2018 йилда 3,5% ўсишини прогноз қилмоқда.


