ОТБ Ўзбекистондаги Қарши-Китоб йўлини модернизация қилиш учун маблағ ажратди

Дата: 17:43, 14-12-2016.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистондаги Қарши-Китоб автомобиль йўлининг 77 кмни модернизация қилиш учун $198 млн маблағ ажратди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Миллий банки маълумотига кўра, Қашқадарё вилоятидаги йўлни янгилаш ҳудудда туризм ва савдони ривожлантиришга кўмаклашади.

Лойиҳа доирасида Қарши, Шахрисабз ва Китоб ўртасидаги автомагистралнинг икки участкасини модернизация қилиб, 4-полосали цементобетон йўл ётқизиш режалаштирилмоқда.

Йўлнинг модернизация қилиниши ҳисобига мазкур йўлдаги кунлик трафикнинг ҳажми 2015 йилдаги 9,4 минг ўрнига 2022 йлгача 14 минг автотранспорт воситаларидагича ўсади.

Лойиҳа кенг кўламда бутун Марказий Осиё минтақасида халқаро савдо ва сайёҳликнинг ривожланиши ва йўллар хавфсизлигининг ошишига кўмаклашади.

Лойиҳанинг умумий қиймати $266,2 млн бўлиб, бундан $68,2 млн Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан қўшилади. Лойиҳани 2021 йил охирига бориб якунлаш кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: