ОТБ “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг корпоратив ривожланишида ёрдам бериши мумкин

Дата: 16:05, 12-09-2018.

Тошкент. 12 сентябр. ЎзТАГ – “Ўзбекнефтегаз» МХКда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, унда банкнинг ўзбек компаниясини корпоратив трансформациялаш мақсадида техник кўмак кўрсатиши масаласи муҳокама қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекнефтегаз” МХК матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу ёрдам доирасида ОТБ томонидан маслаҳатчиларни жалб қилиш кўзда тутилган бўлиб, улар томонидан етакчи нефть ва газ компаниялари билан зарур тадқиқотлар ва қиёсий таҳлиллар олиб борилади, кейинчалик эса, тегишли ҳисобот ва тавсиялар тақдим этилади.

Учрашув доирасида ОТБнинг “Ўзбекистон Республикасининг газтранспорт тизимини техник қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш ва ривожлантириш дастури”ни молиялаштиришдаги иштироки масаласи ҳам муҳокама қилинди.

ОТБ вакилларига ушбу дастур бўйича унинг асосий техник параметрлари, режалаштирилган тадбирлар ва амалга ошириш муддатларини ўз ичига олган тақдимот материаллари тақдим қилинди.

ОТБ вакилларининг газ транспорти тармоқларини модернизация қилиш бўйича лойиҳани молиялашда иштирок этишидан манфаатдорлиги лойиҳанинг амалга оширилиши Осиё мамлакатлари ўртасида савдо айланмасини оширишга ёрдам беришида ифодаланади. Бу эса, Осиё тараққиёт банки сиёсатига мос келади.

Учрашув давомида лойиҳани молиялаштиришнинг бирламчи шартлари ҳам эълон қилинди.

Қайд этамизки, жорий йилнинг 5 апрелида ушбу лойиҳа бўйича зарур маълумотларни алмашиш бўйича “Махфийлик тўғрисидаги битим” имзоланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: