ОТМК бош директори ўз виртуал қабулхонасини очди

Дата: 18:06, 18-01-2017.

Тошкент. 18 январ. ЎзТАГ – Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатининг (ОТМК) бош директори ўз виртуал қабулхонасини очди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими йўлга қўйилмоқда”, - деб таъкидланади хабарда.

Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахс-ларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу борадаги ишлар кўламини кенгайтириб, аҳоли мурожаатларининг ўз вақтида ҳамда сифатли ҳал этилишида муҳим омил бўлмоқда.

“Бугунги кунда аҳоли Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатига корхона фаолиятининг турли йўналишлари, инвестиция фаолияти, иш масаласи, бўлинмалар фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича мурожаат қилмоқда”, - дейилади хабарда.

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати марказий аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича ишчи гуруҳи фаолият кўрсатмоқда. Аҳолидан тушаётган ҳар бир мурожаат беэътибор қолдирилмай, мамлакат қонунчилиги доирасида ҳал этилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: