ОТМК геологлари 2015 йилги иш режасини қабул қилдилар

Дата: 16:01, 03-03-2015.

Тошкент. 3 март. ЎзТАГ – “Олмалик ТМК” АЖ қошидаги “Рангли металлар геологияси” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси геологлари 2015 йилги иш режасини қабул қилдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ОТМКдан хабар беришларича, янги конларни топиш мақсадларида геологлар Қорақалпоғистон Республикасидаги “Берктов” ва “Учтов” участкаларида 2 минг кубометр ариқлар ўтказиш, Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги “Қорамурун” участкасида 3 минг погон метр ковлашни режалаштирмоқдалар. Бу ерда уч йилдан бери қазиш ишлари олиб боримоқда ва 9,35 минг погон метр қазиб бўлинди.

Жиззах вилоятидаги “Писталитов” ва “Ханбандитов” участкаларида истиқболли майдонларнинг юқори қисмлари ўрганилмоқда. Бошида бу ерда 120 минг кв. метр ер ўрганилади.

Бундан ташқари, янги қувватлар топиш мақсадида “Жанубий Қаулди” участкасидаги “Қаулди” руднигида 4 минг кв. метр жойда қазиш ишлари олиб борилади. Майда “Жанубий 1” участкасида ҳам ишлар бошланади. Биринчи лойиҳа 4, иккинчиси 3 йилга мўлжалланган.

Янги мавсум апрелда бошланади.

2015 йилнинг январи якунларига кўра, қазиш ишлари 100% бажарилди.

Маълумот ўрнида, “Олмалик ТМК” АЖ қошидаги “Рангли металлар геологияси” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси бутун Ўзбекистон бўйлаб янги рангли металлар конларини қидириш билан шуғулланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: