ОТМК тўрт лойиҳани якунлади ва яқинда яна икки лойиҳани ниҳоясига етказади
Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати (АТМК) қиймати $174 млн. бўлган 4 лойиҳани якунлади ва йил охирига қадар яна 2 лойиҳани ниҳоясига етказади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, Қайрағоч олтин конида ер ости қудуғи қазиш ишлари якунланди ($26,96 млн), сантехник буюмлар заводи қурилди ($7,5 млн), руҳ заводини реконструкция қилиш амалга отширилди ($25,69 млн), Жиззах вилоятида янги цемент заводи ($114,18 млн) қуриб битирилди.
Бундан ташқари, 2014 йил охирига қадар яна 2 лойиҳа якунланиши кутилмоқда. Булар мис эритиш заводида янги олтингугурт кислотаси цехи қуриш ($72,23 млн) ва кислород станциясини техник қайта жиҳозлаш ($24,4 млн) лойиҳаларидир.
Лойиҳаларни молиялаш ОТМК ўз маблағлари, Ўзбекистон Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси кредитлари ва маҳаллий банклар кредитлари ҳисобига амалга оширилмоқда.
Олмалиқ ТМК – Ўзбекистондаги ягона мис ишлаб чиқарувчидир. Комбинат Олмалиқ ҳудудида мис-молибден ва қўрғошин-руҳ конларида ишлаш ҳуқуқига эга. Корхона томонидан қадоқланган мис (катодлар), руҳ темири, қўрғошин концентрати ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. ОТМК ҳиссасига республикада ишлаб чиқарилаётган кумушнинг 90% ва олтиннинг 20% тўғри келади.