ОТМК турк компанияси билан цемент заводи қувватларини кенгайтириш ҳақида шартнома тузди
Тошкент. 10 апрел. ЎзТАГ – Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати (ОТМК) туркиянинг Dal Teknik Makina Ticaret ve Sanayi A.S. компанияси билан Жиззах вилоятидаги цемент заводи қувватларини кенгайтириш ҳақида шартнома тузди, деб хабар қилади Газета.uz.
Шартномага мувофиқ, завод қувватлари деярли 25% - йилига 1,35 млн. тонна маҳсулотгача оширилади. Лойиҳани амалга ошириш муддати - 2016 йил охирига қадар.
Қиймати $35,8 млнлик лойиҳа Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг $14 млн., ОТМКнинг $9 млн ва маҳаллий банкларнинг $12,8 млн. кредитлари ҳисобига амалга оширилади.
ОТМК 2016-2018 йилларда Сурхандарё вилоятида янги цемент заводи қуришни ҳам режалаштирмоқда. Бошланғич қиймати $225 млнлик лойиҳа қуввати 1,5 млн тонна цемент бўлган технологик линияларни барпо этишни кўзда тутади.
Эслатиб ўтамизми, ОТМК вилоятидаги цемент заводини ($114,2 млн) 2014 йил мартда қуриб тугаллаган эди. Унинг қуввати йилига 760 минг тонна портландцемент ва 350 минг тонна оқ цементга тенг. Завод Dal Teknik Makina Ticaret ve Sanayi A.S. томонидан қурилган.
Ўзбекистонда олти цемент заводи бўлиб, уларнинг қуввати йилига 8 млн. тонна маҳсулот ишлаб чқиаришга етади. Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш 2013 йилдагига қараганда 5,1% кўпайиб, 7,35 млн тоннани ташкил қилган.