Ойналари қорайтирилган тожик автомобилларига Ўзбекистонга кириш таъқиқланди

Дата: 16:37, 23-04-2018.

Тошкент. 23 апрел. ЎзТАГ – Эндиликда ойналари қорайтирилган тожик автомобилларининг Ўзбекистонга кириши таъқиқланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Тожикистон ИИВга таянган ҳолда.

“Тожикистон Республикаси Давлат автомобиль инспекцияси қўшни Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрмоқчи бўлган барча транспорт воситалари ҳайдовчиларидан Ўзбекистон Республикаси Йўл ҳаракати қоидалари ва бошқа талабларига риоя қилишни сўрайди. Ўзбекистон Республикасига ойналари ранги ўзгартирилган ва қорайтирилган автомобилларда сафар қилиш қатъийян таъқиқланади”, - дейилади ТР ИИВ хабарида.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда автомобилларнинг ойналарини қорайтириш қатъийян таъқиқланган бўлиб, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига қарашли транспорт воситалари бундан мустасно.

Сурат манбаи: http://www.delo360.ru/biznes-na-tonirovke-avtomobiley/

Янгилик билан ўртоқлашиш: