Озарбайжон Тошкентда болалар учун хайрия байрами ўтказди

Дата: 14:12, 26-05-2017.

Тошкент. 25 май. ЎзТАГ – Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Гейдар Алиев номидаги маданият маркази Тошкенда “Туркистон” саройида бўлиб ўтган болалар учун хайрия байрами ташкилотчилари бўлдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Байрамга 15 болалар уйлари ва уй-интернатлардан минг атрофида жисмоний нуқсонга эга бўлган болалар таклиф этилди.

Тадбирнинг ташкил этилиши Тошкен ҳокимияти Касаба уюшмалар федерацияси томонидан қўллаб қувватланди. Тошкент вилоят Касаба уюшмалари кенгаши раисининг ўринбосари Омон Топиловнинг таъкидлашича, Озарбайжоннинг ташаббуси болаларнинг ижодий истеъдодини аниқлаштиришга қаратилган.

Гейдар Алиев номидаги маданият маркази директор Самир Аббосов озарбайжон-ўзбек дўстлиги анъаналарини, бўлажак авлодларнинг икки мамлакат халқлари муносабатларини ривожлантиришдаги масъулиятини таъкидлаб ўтди.

Самир Аббасов бўлажак авлодларнинг билимлар, ўз истеъдодларини ривожлантириши муҳимлиги ҳақида ҳам гапирди. У Озарбайжон, Гейдар Алиев номидаги фонднинг болалар уйлари ва уй-интернатлар фаолиятини яхшилашга қаратилган фаолияти ҳақида айтиб ўтди. Дипломат ҳар бир халқ учун мустақиллик, тарих, маданият, дин, анъаналарни асраш ва мустаҳкамлаш буюк неъмат эканлигини таъкилади.

Фестивал доирасида Маданият маркази томонидан болалар уйлари тарбияланувчилари учун совғалар тайёрланди. Шундан кейин болаларни байрам дастурхони кутиб олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: