Озарбайжон ва Буюк Британия Ўзбекистоннинг нефть-газ бозорига чиқмоқда

Дата: 17:30, 20-05-2019.

Тошкент. 20 май. ЎзТАГ - Озарбайжон Socar ва Британия ВР Ўзбекистоннинг нефть-газ бозорига чиқмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистон нефть ва газ ОГУ-2019" 23-халқаро кўргазмаси ва конференцияси доирасида "Ўзбекнефтгаз" АЖ, Socar ва ВР ўртасида Устюрт минтақасидаги учта инвестиция блокида илғор усул ва технологияларни қўллаган ҳолда қидирув салоҳиятини баҳолаш бўйича уч томонлама битим имзоланди", - дейилади "Ўзбекнефтгаз"АЖ матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва Соcар – "НИПИнефтгаз" МЧЖ ўртасидаги кўргазма ва конференция доирасида Қашқадарёда нефть ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича битим имзоланди.

Таъкидланганидек, ҳужжат Socar компаниясининг илғор усуллари ва технологияларидан фойдаланган ҳолда Ғарбий Тошли ва Шарқий Тошли, Шимолий Шўртан ва Гармистон конларида углеводородлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича ҳамкорликнинг асосий шартларини белгилайди.

Сурат манбаи: ung.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: