Озарбайжонга янги ўзбек текстиль қувватлари тақдим этилди
Тошкент. 8 феврал. ЎзТАГ – Озарбайжон иқтисодиёт вазири Шохрух Мустафоев бошчилигидаги делегация Bakan Tex (Тошкент шаҳри) ва UZTEX (Чирчиқ шаҳри) тўқимачилик корхоналарига ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ташриф Озарбайжон делегациясининг мамлакатга сафари доирасида бўлиб ўтди.
Ташрифнинг асосий мақсади Ўзбекистоннинг инвестицион, саноат ва туризм салоҳияти билан танишиш, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.
Озарбайжон делегациясига бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раҳбарияти ҳамроҳлик қилди.
“Тўқимачилик корхоналаридаги ташриф давомида меҳмонларга Ўзбекистон раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган янги иқтисодий ва инвестиция сиёсати, хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар ва тўқимачилик соҳасида кластер лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди”, - дейилади “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг хабарида.
Республикда тўқимачилик саноатини ривожлантириш стратегиясига бағишланган тақдимот ва айниқса миллий тўқимачилик маҳсулотлари экспортини $7 млрдга етказиш режаси Озарбайжон делегациясида катта қизиқиш уйғотди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил якунлари бўйича икки томонлама товар айланмаси ҳажми $31 млндан ошди.
Сурат манбаи: https://ok.ru


