Озиқ-овқат дастури масалалари бўйича Тошкентда ўтказиладиган халқаро форумда 200 ошиқ хорижий вакиллар иштирок этади

Дата: 21:07, 04-06-2014.

Тошкент. 4 июн. ЎзТАГ – Жорий йилнинг 5-6 июн кунлари Тошкентда “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим масалалари” номли халқаро конференция ўтказилади. Унда, ташкилотчиларнинг сўнгги маълумотига қараганда, дунёнинг 200 ошиқ хорижий вакиллари ва чамамда 40 мамлакатнинг ташкилотлари иштирок этади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Форумга БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти делегацияси ташкилот бош директори Жозе Грациану да Силва бошчилигида ташриф буюриши кутилмоқда. Шунингдек тадбирда Бутунжаҳон Сағлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро узумчилик ва виночилик ташкилотининг ҳам қатнашиши кутилмоқда.
Бундан ташқари форумда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлиги ташкилоти, БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, Глобал экологик фонд, Қишлоқ хўжалик тараққиёти халқаро ташкилоти вакиллари иштирок этади.
Озиқ-овқат дастури бўйича масалаларни муҳокама қилишда Осиё Тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси ва бошқа йирик банк-молия ташкилотлари ҳам қатнашишлари кутилмоқда.
Анжуман доирасида хорижлик меҳмонларнинг Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги маҳсулотни қайта ишлаш билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари, озиқ-овқат саноати объектлари иши билан танишуви ҳам режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: