Озиқ-овқат саноати корхоналари 1 мингдан зиёд инвестлойиҳаларни амалга оширдилар

Дата: 14:45, 11-11-2015.

Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 9 ойида ўзбек озиқ-овқат саноати корхоналари қиймати 291,7 млрд сўмлик 1005 инвестлойиҳаларни амалга ошириб, 9836 янги иш жойлари яратдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Йил бошидан бери корхоналар $46,23 млн инвестицияларни ўзлаштириб, 10,1 трлн сўмлик маҳсулот чиқардилар ва ушбу кўрсаткични ўтган йилнинг муқобил даврига нисбатан 16,5%” кўпайтирдилар”, - деб таъкидлашди Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмасида.

Бугунда Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналари турли номдаги 3 минг озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадилар ва йилига ушбу рўйхатга 80 атрофидаги янги емак маҳсулотлари қўшилмоқда.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини таъминлаш мақсадида 363 озиқ-овқат саноати корхоналарида IS0-9001 халқаро сифат стандартлари ва ISO-22000 тайёр маҳсулотлар ҳавфсизлиги халқаро стандартлари жорий этилган.

Мустақиллик йилларида аҳоли жон бошига гўшт истеъмол қилиш 1,3 бараварга, сут ва сут маҳсулотлари истеъмоли 1,6 бараварга, қайта ишланган мева-сабзовот маҳсулотлари истеъмоли деярли 4 бараварга ошди.

$1 = 2706,59 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: