Озиқ-овқат товарлари нархининг ўсиши декабрда инфляциянинг асосий омили бўлди – Давлат статистика қўмитаси
Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – Озиқ-овқат товарлари нархининг ўсиши декабрда инфляциянинг асосий омили бўлиб, унинг таъсир улуши 70,2% ташкил қилди – бундай хулосага Давлат статистика қўмитаси мутахассислари келдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Солиштириш учун, 2016 йилнинг декабр ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кўтарилиши умумий истеъмол нархларининг индекси (ИНИ) ўсишида 73,3%, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 22,2%, хизматлар 4,5% ни ташкил этган эди.
Агар 2017 йил декабрда озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида ўртача 4,4%га қимматлашиб, ИНИ умумий ўсишини 1,9 фоиз пунктини таъминлаган бўлса, 2016 йилнинг декабр ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 2,0 %га қимматлашган.
Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, 2017 йил декабрда озиқ-овқат маҳсулотлари 2,7%га қимматлашди. Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари 4,4%га қимматлашди, ноозиқ-овқат маҳсулотларининг ой давомида 1,8%га қимматлашди, пуллик хизматлар соҳаси 0,8%га қимматлашди.
Сурат манбаи: http://kommersant.uz/news/rost-tsen-na-myaso-luk-maslo