Ҳозирги бометрик паспортларни бошқаларига алмаштириш учун ҳеч қандай зарурият йўқ – давлат органи

Дата: 21:18, 15-04-2014.

Тошкент. 15 апрель. ЎзТАГ – Ҳозирги берилаётган биометрик паспортларни бошқаларига алмаштириш учун ҳеч қандай зарурият йўқ, деб таъкидлашди Кириш, чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси (КЧвФРБ) вакиллари. Бу ҳақида “Постда” газетаси хабар бермоқда.
“Турли миш-мишларга ишониш керак эмас: ҳозирги берилаётган биометрик паспортларни бошқаларига алмаштириш учун ҳеч қандай асос йўқ”, - деб жавоб берди давлат органи вакили яқинда КЧвФРБ вакиллари билан бўлиб ўтган савол-жавоб доирасида. Ушбу тадбир ИИВ бирлашган таҳририятлари томонидан ташкил этилди.
Эслатиб ўтамиз, эгаларининг биометрик маълумотлари акс этган биометрик паспортларни бериш Ўзбекистонда 2011 йил 1 январдан бошланган. Паспортларни алмаштириш 2015 йил охирида тугалланиши керак.

Янгилик билан ўртоқлашиш: